Ўзбекистон | 11:42
2036
1 дақиқада ўқилади

Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасида кадрлар алмашинуви доирасида Тахиатош тумани ҳокими лавозимига янги раҳбар тайинланди. Шу билан бирга, Вазирлар кенгаши тизимида ҳам молия-иқтисодиёт ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишларида тайинловлар амалга оширилди.

Фото: joqargikenes.uz

Маълум қилинишича, Исламбек Сдиков Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Тахиатош тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Камилжан Айтбаев эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Атамурат Шамуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Жўқорғи Кенгес аппаратида инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сектори бошлиғи вазифасини бажарган.

Қайд этилишича, ушбу тайинловлар Қорақалпоғистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш, соҳалар кесимида иш самарадорлигини оширишга қаратилган кадрлар янгиланиши доирасида амалга оширилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид