Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин Шарқдаги можарода Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади – ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқлигини таъкидлади.
Яқин Шарқдаги можарода бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати 4 март куни хабар берди.
«Бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ. Вазият доимий назорат остида», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, президент топшириғига мувофиқ, фуқароларни Ватанга қайтариш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, доимий ҳамда қўшимча рейслар ташкил этилмоқда.
Хабарга кўра, ўзбекистонликлар асосан эвакуация, авиарейсларнинг бекор қилиниши ёки бошқа санага кўчирилиши, вақтинчалик турар жой билан таъминлаш, мамлакатда қолиш муддати узайиши муносабати билан молиявий қийинчиликлар бўйича мурожаат қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, минтақадаги фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар сони 2 144 тани ташкил этган.
Элчихоналар ва консуллик муассасалари ҳузурида «тезкор линия»лар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг Call-маркази фаолият юритмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ мамлакатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий-сиёсий вазиятни 24/7 форматда доимий мониторинг қилиб бормоқда. Қабул қилувчи давлатларнинг ташқи ишлар идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқаролик муҳофазаси хизматлари ҳамда авиация маъмуриятлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026