Ўзбекистон | 08:57
763
1 дақиқада ўқилади

Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудлари белгиланди

Президент қарорига мувофиқ, кўп квартирали турар жой мажмуаларини комплекс қурилиш тамойиллари асосида барпо этиш бўйича пилот лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудудлар белгиланди. 

Фото: Kun.uz 

Мазкур ташаббус шаҳарсозликни тизимли ташкил этиш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган.

Қарорга кўра, комплекс қурилиш лойиҳалари қуйидаги ҳудудларда амалга оширилади:

  • Тошкент шаҳрида — Яшнобод тумани Жарқўрғон маҳалласи, Миробод тумани Абдурауф Фитрат маҳалласи ҳамда Сергели тумани Хонободтепа маҳалласи;
  • Наманган вилоятида — Наманган шаҳри Равнақ маҳалласи;
  • Самарқанд вилоятида — Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласи;
  • Қашқадарё вилоятида — Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласи.

Ушбу ҳудудларда кўп квартирали турар жой мажмуалари намунавий лойиҳалар асосида барпо этилиб, қурилиш ишлари муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий инфратузилма объектлари ва ободонлаштириш ишлари билан биргаликда комплекс тарзда амалга оширилади.

Мазкур лойиҳалар шаҳарларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, замонавий шаҳарсозлик стандартларини жорий этиш ҳамда аҳолини сифатли ва қулай уй-жойлар билан таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид