Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан ўз ҳудудида ИИҚК фаолиятини тақиқлади
Шунингдек, эронликлар учун виза режимини жорий қилди.
Ливан бош вазири Навоф Салом Эрон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилингани ҳақида хабар берди. Шунингдек, яқин вақт ичида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) Ливан ҳудудидаги ҳар қандай ҳарбий фаолияти расман тақиқланади.
Ливан ахборот вазири Пол Моркоснинг тушунтиришича, бу ҳукуматга ИИҚК аъзоларини ҳибсга олиш ва депортация қилиш имконини беради.
Аввалроқ Ливан эронпараст «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбий фаолиятини тақиқлаган эди.
Ливанда Исроил ҳарбийларининг операцияси 4 кундан бери давом этмоқда: 83 минг киши эвакуация қилинган, 77 киши ҳалок бўлган, 527 киши яраланган.
Аввалроқ, ЦАҲАЛ Эрондан Ливанга қурол-яроғ етказиб бериш учун масъул бўлган Ливан ИИҚК штаб-квартираси раҳбари Ризо Ҳузаий йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026