Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Статистика қўмитаси 2026 йил учун жон бошига ойлик минимал истеъмол харажатлари миқдорини 715 минг сўм деб эълон қилди. Бу – ўтган йилгидан 6,9 фоизга юқори. 2025 йилги расмий инфляция эса 7,3 фоизга баҳоланган эди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди, дея эълон қилди Миллий статистика қўмитаси.
Бу – 2025 йилда амал қилган қиймат (669 минг сўм)дан 6,9 фоизга юқори.
Қайд этиш лозим, Статқўм 2025 йилни инфляцияни 7,3 фоизга баҳолаган эди.
Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) – Ўзбекистонда камбағалликнинг расмий чегараси ҳисобланади. Қайсики оилада жон бошига даромад МИХдан паст бўлса, ўша оила расман камбағал ҳисобланади ва давлат у оилани камбағалликдан чиқариш масъулиятини олади.
Статистика қўмитасининг қайд этишича, 2026 йил учун МИХнинг 715 минг сўмлик қиймати – 2025 йилги инфляциянинг “озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича нарх индексларини асосида алоҳида индексация қилиш натижаси”да келиб чиққан.
Қонунчиликка кўра, Миллий статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб бориши керак.
Бироқ қўмита янги қийматларни кечикиб: ўтган йили 4 февралда, жорий йилда эса 4 мартда эълон қилди.
Мавзуга оид
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:25 / 03.03.2026
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда энергоресурслар ишлаб чиқариш қандай ўзгарди?
11:29 / 28.02.2026
2025 йилда “парковка” хизматлари нархи 15,5 фоизга ошди
13:21 / 25.02.2026