Жаҳон | 19:18
3819
2 дақиқада ўқилади

Россия аэропортида ўзбекистонлик 10 кг соч билан ушланди

Суд уни товарларни декларация қилмаганликда айбдор деб топди ва сочларни мусодара қилди.

Фото: Нижний Новгород аэропорти матбуот хизмати

Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги суд Ўзбекистон фуқаросининг 10 кг дан ортиқ соч толасини расман мусодара қилди.

Йўловчи Нижний Новгороднинг Чкалов номидаги аэропортига Ўзбекистондан 2025 йил 22 июлда учиб келган, бироқ мусодара ҳақидаги суд қарори 2026 йил март ойи бошида эълон қилинди.

Унинг юкида турли узунликдаги 94 та табиий инсон сочи топилди. Умумий вазни 10,05 кг ни ташкил этди.

Эркак юкни декларация қилмасдан «яшил йўлак» орқали ўтишга уринган. Товарнинг ҳажми ва хусусияти «шахсий фойдаланиш учун» тоифасига мос келмаслиги сабабли, у божхона декларациясини тақдим этиши шарт эди.

Шаҳарнинг Автозаводская тумани суди чет элликни товарларни декларация қилмаганликда айбдор деб топди. Сочлар давлат даромадига ўтказилди. Айни пайтда эркак бу қарор устидан вилоят судига шикоят қилишга уринаётгани айтилмоқда.

Аммо бу рекорд эмас: 2025 йил июль ойида Волгоградда Дубайдан учиб келган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг 4,3 миллион рублдан ортиқ қийматдаги қарийб 41 кг сочи (222 боғлам) мусодара қилинди. Улар Москвадаги гўзаллик салонига етказилиши керак эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид