Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий автоуловлар учун “тонировка” бўйича янги тартиб жорий этилди
Ўзбекистонда хорижий давлатлардан вақтинча кириб келадиган ёки транзит ўтадиган енгил автотранспорт воситалари учун қорайтирилган ойна бўйича тўлов тартиби ўзгартирилди. Энди йиғим фақат олд ён ойналарининг туси ўзгартирилган ҳолатларда ундирилади.
Адлия вазирлиги хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, хорижий давлат автотранспорт воситалари Ўзбекистонга вақтинча кирганида ёки транзит ўтганида олд, орқа ёки орқа ён ойналари туси ўзгартирилгани учун йиғим тўлаш амалиёти бекор қилинди. Энди йиғим фақат олд ён ойналарининг туси ўзгартирилганлиги учун ундирилади.
Шунингдек, хорижий фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур йиғимни божхона постидаги банк кассаларидан ташқари “Э-транзит” автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириладиган QR-код орқали онлайн тўлаш имконияти ҳам яратилди.
Мавзуга оид
14:11 / 27.02.2026
Хусусий компания Адлия вазирлигига Kia K9 машинасини нега берганди?
16:44 / 21.02.2026
Амалдорлар даромадини декларациялаш қонунини муҳокамага қўйиш Адлия вазирлигига боғлиқ эмаслиги айтилди
14:03 / 14.02.2026
Россия Адлия вазирлиги “чет эл агентлари” рўйхатига яна уч журналистни киритди
09:01 / 31.01.2026