Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 туманда 15 та замонавий бекат мажмуаси ўрнатилди
Тошкент шаҳрида автобус бекатларини янгилаш ва уларнинг сонини кўпайтириш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 5 та туманда 15 та замонавий бекат мажмуаси ўрнатилди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Аввалроқ пойтахтда автобус бекатларини янгилаш ва кўпайтириш мақсадида тадбиркорлар билан ҳамкорлик механизми йўлга қўйилгани маълум қилинган эди. Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун жамоат транспортидан фойдаланишни янада қулай, хавфсиз ва шинам қилишдан иборат.
Бугунги кунда тадбиркорлар ушбу шартлар асосида лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Хусусан, Бектемир, Янгиҳаёт, Сергели, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги 15 та манзилда замонавий бекат мажмуалари ўрнатилди.
Мазкур бекатлар транспорт кутиш жараёнини хавфсиз ва қулай қилиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини замонавий стандартларга мослаштириш мақсадида барпо этилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан ўрнатиладиган бекатлар ягона конструкция ва дизайнга мос бўлиши, чиқинди қутилари билан жиҳозланиши, видеокузатув камералари ҳамда фавқулодда ёрдам чақириш тугмалари билан таъминланиши белгиланган.
Шунингдек, бекатларда жамоат транспорти келиш вақти ҳақида хабар берувчи электрон таблолар ўрнатилиши кўзда тутилган. Тижорат фаолияти учун хоналар ёки қўшимча бинолар қуриш тақиқланади.
Бекат перронлари тўсиқсиз муҳит стандартларига мос бўлиши, замонавий меъморий ечимлар асосида гранит плиталар ётқизилиши талаб этилади.
Шу билан бирга, бекатларнинг ён деворларига roll-up туридаги реклама конструкциялари ва анимацион панеллар, орқа деворларига эса реклама панноларини жойлаштириш имконияти яратилган.
Қайд этилишича, бундай ҳамкорлик шакли тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантириш билан бирга пойтахт аҳолиси учун янада қулай ва замонавий шаҳар муҳитини яратишга ҳисса қўшиш имконини беради.
Мавзуга оид
14:52 / 06.03.2026
Электр қувватлантириш шохобчалари хатлови нима учун ўтказилмоқда?
11:38 / 05.03.2026
Тошкентда ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этилади
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
13:21 / 17.02.2026