Жаҳон | 18:21 / 08.03.2026
5152
2 дақиқада ўқилади

Исроил Теҳрондаги нефт омборларига зарба берди

Кучли ёнғинлар туфайли кундузи Теҳрон осмони қора тусга кирган.

AFP via Getty Images

Эрон ҳарбийлари 8 мартга ўтар кечаси Исроил бўйлаб бир неча ракета учирди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бундан ташқари, Исроилга Ливан ҳудудидан дронлар ҳужуми ҳам кузатилган.

Ўз навбатида, исроиллик ҳарбийлар Теҳрон ва унинг атрофидаги ёнилғи сақлаш омборлари бўйлаб зарбалар йўллади, ушбу объектлар Эрон қуролли кучлари томонидан фойдаланилиши айтилган.

Эрон расмийларига кўра, Исроил ва АҚШ жами бўлиб бешта энергетика объектини ўққа тутган – тўртта нефт базаси ва нефт маҳсулотлари ташиш маркази.

Ижтимоий тармоқларда Теҳрон ва атрофдаги ҳудудларда бошланган йирик ёнғинлар видеолари тарқалган.

Эрон пойтахтида яшовчилар BBC’га тунги зарбалар туфайли эрта тонгда осмон қоронғи тусга кирганини хабар қилиб, бу ҳолат акс этган видео ва суратларни юборишган.

Эрон нефт маҳсулотларини тақсимлаш компанияси бош директори тунги зарбалар оқибатида ушбу объектларда ишлаган тўртта автоцистерна ҳайдовчилари ҳалок бўлганини айтди. У «нефт омборларида етарли миқдорда ёнилғи борлиги»ни таъкидлаб, одамларни «зарурат бўлмаса» ёнилғи қуйиш шохобчаларига келмай туришга чақирган.


 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид