Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил тарафдорларининг мол-мулкини мусодара қилади
Мамлакат Бош прокуратураси фақат мусодара қилиш билан чекланиб қолмаслигини, балки содиқ бўлмаган фуқароларга нисбатан «қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқий чоралар» кўришини маълум қилди.
Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг Эронга нисбатан ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган мамлакат фуқароларининг барча мол-мулкини мусодара қилади.
«Огоҳлантириш хорижда яшаётган ва Америка-сионистик (Исроил) душманга турли йўллар орқали ҳамдардлик қилаётган, қўллаб-қувватлаётган ёки ҳамкорлик қилаётган эронликларга берилди», деб Эрон Бош прокуратураси баёнотидан Reuters иқтибос келтирди.
Идора фақат мусодара қилиш билан чекланиб қолмаслигини, балки содиқ бўлмаган фуқароларга нисбатан «қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқий чоралар» кўришини маълум қилди.
Reuters хабарига кўра, мамлакатдан ташқарида 5 миллионгача эронлик истиқомат қилади, уларнинг аксарияти АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида. Ўз мамлакатидан ташқарида яшовчи кўплаб таниқли эронликлар ижтимоий тармоқларда Эрон раҳбариятига нисбатан танқидий изоҳлар қолдириб, АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эронда сўнгги норозилик намойишлари бошланганидан сўнг, хориждаги эронлик диаспора вакиллари мунтазам равишда Америка ва Европа шаҳарлари кўчаларига чиқиб, Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда.