Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчихонаси Мавританияда қолиб кетган фуқароларга ёрдам берди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан Мавритания ҳудудида икки ёшли фарзанди билан қийин аҳволга тушиб қолган ва ҳужжатларсиз қолган Ўзбекистон фуқаросига тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан икки ёшли фарзанди билан Мавритания ҳудудида қийин аҳволга тушиб қолган ва ҳужжатларсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Фуқаронинг мурожаати бўйича элчихона ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилди. Қисқа вақт ичида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, она ва болани ватанга қайтариш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, элчихона томонидан Мисрдан Мавританияга ҳужжатларни етказиб бериш ишлари ташкил этилди. Бу эса она ва боланинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтишига имкон берди.
Мавзуга оид
21:31 / 25.03.2021
Мавританияда самолётни эгаллаб олган хорижлик қўлга олинди
17:59 / 25.03.2021
Мавритания пойтахтида номаълум шахс йўловчиларсиз самолётни эгаллаб олди
01:23 / 28.04.2020
Мавритания дунёда биринчи бўлиб коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди
08:37 / 05.12.2019