Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳридаги халқаро аэропортда шахси номаълум эркак ичида йўловчилари бўлмаган самолётни эгаллаб олди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, у агарда куч ишлатувчи тизим ходимлари уни ушлашга ҳаракат қиладиган бўлса, самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, у Мавритания ҳукуматидан компенсация тўланишини талаб қилган, аммо айнан қандай компенсация тўланиши кераклиги ноаниқ.
Самолёт Мавританиянинг «Амбриар» авиакомпаниясига тегишли эканлиги айтилмоқда.

















