Жаҳон | 21:31 / 25.03.2021
4334
1 дақиқада ўқилади

Мавританияда самолётни эгаллаб олган хорижлик қўлга олинди

Мавритания пойтахтида маҳаллий авиакомпанияга қарашли самолётни эгаллаб олган хорижлик полиция томонидан қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, у АҚШ фуқароси ҳисобланади. 

Фото: Wikipedia

“Бугун эрталаб ўзини АҚШ фуқароси деб атаган ва самолётни эгаллаб олган эркак Нуакшот халқаро аэропорти ҳудудида қўлга олинди”, деб маълум қилинган хабарда.

Эркакни қўлга олиш муваффақиятли ва ҳеч қандай йўқотишларсиз ўтган. Унинг таъкидлашича, у Мавритания ҳукумати билан муаммоларга эга бўлган.

Аввалроқ Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳридаги халқаро аэропортда номаълум шахс ичида йўловчилари бўлмаган самолётни эгаллаб олганди. У агарда куч ишлатувчи тизим ходимлари уни ушлашга ҳаракат қиладиган бўлса, самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Эркакни бундай йўл тутишига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид