Ўзбекистон | 09:46
869
1 дақиқада ўқилади

Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди

Яқин Шарқдаги кескин вазият ва айрим давлатлар ҳаво ҳудудларининг ёпилиши сабабли Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Маълум қилинишича, ватандошлар автобусларда Саудия Арабистони ҳудудига олиб ўтилган. Шундан сўнг улар Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид халқаро аэропорти орқали махсус рейс билан Ўзбекистонга жўнатилди.

Натижада 202 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкент шаҳрига соғ-омон етиб келди.

Қайд этилишича, минтақадан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид