Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хабаровск ўлкаси Амурск шаҳридаги 14-сонли, Комсомолск-Амур шаҳридаги 7-сонли ҳамда Хабаровск туманидаги 13-сонли жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 75 нафар Ўзбекистон фуқароси билан консуллик учрашуви ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ташриф давомида муассасаларда маҳкумлар учун ажратилган турар-жойлар, умумий овқатланиш бинолари ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган хоналар кўздан кечирилди.
Озодликдан маҳрум этилган ватандошлар билан суҳбат чоғида уларнинг аҳволи, саломатлиги, мавжуд муаммо ва камчиликлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, муассаса раҳбарияти ва ходимлари томонидан қийнаш ёки мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳам суриштирилди.
Маҳбуслар муассасадаги шароитлардан қониқаётгани ва уларни қийнаётган жиддий муаммолар мавжуд эмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, улар суд томонидан белгиланган жазо муддатининг қолган қисмини Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида ўташ масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Бош консулхона ходимлари мазкур масала юзасидан Россия ва Ўзбекистон ўртасида тегишли икки томонлама шартнома имзоланмагани сабабли, жазонинг қолган қисмини юртимизда ўташ имконияти мавжуд эмаслигини тушунтирди.
Шунингдек, ватандошларга жазо муддатини ўтаётган вақтда чет эл давлатлари ҳарбий тузилмаларига ёлланган тақдирда, улар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Суҳбат якунида маҳбусларга Бош консулхона манзили ва телефон рақамлари бўйича маълумотлар берилиб, муаммолар юзага келган тақдирда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
Мавзуга оид
18:10 / 24.02.2026
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
10:40 / 21.01.2026
Туркияда қамоқдаги ўзбеклар билан консуллик суҳбати ўтказилди
09:57 / 14.01.2026
Венесуэла ҳукумати: қамоқхоналардан 400 дан ортиқ маҳбус озод этилди
19:45 / 05.01.2026