Ўзбекистон | 14:48
2211
1 дақиқада ўқилади

Киевдаги музейда Темурийлар даврига мансуб ноёб экспонатлар топилди

Киев шаҳридаги Богдан ва Варвара Ханенко номидаги Миллий санъат музейида Амир Темур ва темурийлар даврига оид қарийб 40 та ноёб экспонат сақланаётгани аниқланди.

Фото: “Дунё” АА

“Дунё” АА хабар беришича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур музей коллекциясидан Темурийлар даври бадиий анъаналарига мансуб қимматли ашёлар ўрин олган.

Гап, хусусан, сирланган ярим шар шаклидаги сопол буюмлар — қора, кўк ва феруза рангли нақшлар билан безатилган, шаффоф сир билан қопланган коса ва идишлар ҳақида бормоқда. Ушбу экспонатлар темурийлар даврининг юксак амалий санъати ва безак услубини ўзида акс эттириши билан аҳамиятлидир.

Қайд этилишича, мазкур тарихий буюмлар ҳозирда музей коллекциясида асраб-авайлаб сақланмоқда.

Бу каби топилмалар Темурийлар даврининг маданий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий музей ва тўпламларда ҳам кенг ўрин олганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид