Ўзбекистон | 09:42
3468
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар маълум қилинди

2025 йилда Ўзбекистонда демографик ўсиш юқори суръатларда давом этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йил давомида мамлакатда жами 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Таҳлилларга кўра, айрим туман ва шаҳарларда туғилиш кўрсаткичлари бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори бўлган. Хусусан, Наманган шаҳри 18 524 та туғилиш билан республика бўйича етакчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда эса Самарқанд вилоятининг Ургут тумани (16 212 та) ва Андижон шаҳри (14 581 та) қайд этилди.

Шунингдек, юқори кўрсаткичлар Сурхондарё вилоятининг Денов тумани (12 406 та) ва Самарқанд шаҳрида (11 819 та) ҳам кузатилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар топ–10 талиги қуйидагича шаклланган:

  • Наманган шаҳри — 18 524 та;
  • Ургут тумани — 16 212 та;
  • Андижон шаҳри — 14 581 та;
  • Денов тумани — 12 406 та;
  • Самарқанд шаҳри — 11 819 та;
  • Паст Дарғом тумани — 9 782 та;
  • Косон тумани — 9 159 та;
  • Қамаши тумани — 9 115 та;
  • Олмазор тумани — 9 035 та;
  • Асака тумани — 8 266 та.

Туғилишлар сонининг юқори бўлиши ҳудудларда аҳоли зичлиги, ёш оилалар улуши ҳамда ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ва она-бола саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган дастурлар ҳам демографик кўрсаткичларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатда туғилишлар динамикаси демографик барқарорликни таъминлаш ва келгуси йилларда меҳнат ресурслари салоҳиятини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид