Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистондан фолбин ва экстрасенслар миграцияси ошгани айтилди
Эксперт сўзларига кўра, Россияда уларнинг фаолияти тақиқланмаган, шунинг учун эзотерик мигрантлар тадбиркорликни ташкил этиши ва ишонувчан фуқароларни алдаши мумкин.
Сўнгги икки йил ичида Россияга сохта экстрасенслар, сеҳргарлар ва фолбинларни назарда тутувчи эзотерик миграциянинг ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда эксперт-диншунос, Давлат Думасининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоат ва диний бирлашмалар масалалари қўмитаси экспертлар кенгаши аъзоси Игор Иванишко маълум қилди.
«Сўнгги бир-икки йил ичида Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан мамлакатимизга эзотерик миграция сезиларли даражада ошди. Улар ўз мамлакатларида бундай фаолиятни амалга ошира олмайди, чунки қонун буни тақиқлайди», деб тушунтирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Россияда бундай тақиқлар йўқ, шунинг учун эзотерик мигрантлар тадбиркорликни ташкил этиши ва ишонувчан фуқароларни алдаши мумкин.
Мутахассис бундай хизматларга бўлган талабнинг сабабларидан бири сифатида Украинадаги урушни айтиб, ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари кўпинча йўқолган аскарларнинг қаердалигини аниқлаш ёки «ҳимоя» сеҳрини ўтказиш учун фолбинлар ва сеҳргарларга мурожаат қилишини таъкидлади.
Чора кўриш зарурлиги ҳақида гапирар экан, Иванишко эзотерик фаолиятни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланмаслигини, шунинг учун ҳеч бўлмаганда рекламани тақиқлашга урғу бериш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026