Ўзбекистон | 17:00 / 11.03.2026
2976
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ADM Jizzakh S&P Global молиявий барқарорлик рейтингига сазовор бўлди

ADM Jizzakh — биринчи хусусий автомобил заводи — S&P Global Ratings халқаро кредит рейтингини қўлга киритди. Агентлик эмитентнинг миллий ва хорижий валютадаги рейтингини “Барқарор” прогнози билан “B” даражасида белгилади. Шу пайтгача “Катта учлик” рейтингларида асосан давлат сектори ёки йирик банклар иштирок этар эди.

Фото: ADM Jizzakh

Ўзбекистон хусусий саноат сектори учун бундай баҳога эга бўлиш муҳим қадам ҳисобланади. ADM Jizzakh халқаро агентлик томонидан расман баҳоланган маҳаллий бозорнинг саноқли хусусий иштирокчиларидан бирига айланди.

Рейтингнинг асосий мақсади — глобал брендлар ва инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатидаги мақомни мустаҳкамлаш. “Барқарор” прогнози билан “B” даражаси ADM Jizzakh’нинг молиявий барқарорлигини тасдиқлайди ва компанияни халқаро миқёсда тан олинган Ўзбекистон хусусий компанияларининг чекланган доирасига олиб чиқади.

Баҳолаш қуйидаги асосий кўрсаткичларга асосланади:

● EBITDA бўйича рентабеллик 13 фоиздан юқори ва соф фойданинг ўсиши;

● ўз мажбуриятларини белгиланган муддатда бажариш учун активлар ликвидлигининг юқори даражаси;

● агентлик прогнозларига кўра, яқин икки йил ичида заводнинг барқарор ривожланиши.

S&P таҳлилчилари Ўзбекистонда автомобил бозорининг ўсиб бораётганини ва заводдаги кўп брендли ишлаб чиқариш модели ижобий самара бераётганини таъкидлайди. Кенг кўламли инвестиция дастурига қарамасдан (2026 йилда қарийб 1,8 триллион сўм ва 2027 йилда 1,2 триллион сўм), ADM’нинг қарз юки назорат остида қолмоқда.

S&P рейтингига эга бўлиш корпоратив бошқарув етуклигини ва компаниянинг Ўзбекистонни саноатлаштиришдаги муҳим ўрнини тасдиқлайди.

Веб-сайт | Электрон почта

ADM: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn

ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуки асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид