Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
Адлия вазирлиги ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчиларига тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатга мувофиқ, IT-visa олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси кенгайтирилди.
Жумладан, ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассислар, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари), уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини бажарувчи жисмоний шахслар ёки коллегиал ижро этувчи орган раиси ҳамда уларнинг ўринбосарлари IT-visa олиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари ва мутахассислари ҳамда олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DsC) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари ҳам ушбу виза туридан фойдаланиши мумкин.
Янги тартибга кўра, IT-visa бериш учун қатор талаблар ҳам белгиланди. Хусусан, хорижий инвестор Ўзбекистон резиденти бўлган ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган юридик шахсни камида 30 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида молиялаштириши ёки ушбу юридик шахс устав фондидаги улуши шу миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, Технопарк резидентининг таъсисчиси бўлган жисмоний шахснинг мазкур юридик шахс устав фондидаги улуши ҳам камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этиши лозим.
Мавзуга оид
19:45 / 07.02.2024
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
08:12 / 13.03.2021
ИИВ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳимояланиш усулларини очиқлади
20:55 / 16.12.2020
«Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси 1 йил ичида 21 минг нафар дастурчи тайёрлади — Абдулла Арипов
01:09 / 11.12.2020