Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўлдириб кетилган Дилафрўз Чўллиеванинг жасади ватанга қайтарилди
Асли самарқандлик 46 ёшли Дилафрўз Чўллиева 25 январ куни Туркиянинг Баликесир ҳудудида бедарак йўқолган. 28 феврал куни Баликесир туманидаги ўрмондан шахси номаълум жасад топилган. ДНК текширувидан сўнг жасад Дилафруз Чўллиевага тегишли экани тасдиқланган. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 4 киши қўлга олинган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар беришича, Дилафрўз Чўллиеванинг жасади Ўзбекистонга қайтарилган. Идора марҳума ҳақида ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган ва ўрганилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Бедарак йўқолган аёл
Дилафрўз Чўллиева 2026 йил 25 январ куни Туркиянинг Баликесир ҳудудидаги иш жойидан номаълум томонга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Унинг ўғли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали мурожаат йўллаган.
Мурожаатдан сўнг Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота юборилган ҳамда Туркия Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қидирув ишлари йўлга қўйилган.
Анқарадаги Элчихона ва Истанбулдаги Бош консулхона, диаспора ташкилотлари, адвокатлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан қидирув ишлари олиб борилган.
Ўрмондан топилган жасад
2026 йил 28 феврал куни Баликесир туманидаги ўрмон ҳудудидан шахси номаълум жасад топилган.
Жасад узоқ вақт давомида қолиб кетганлиги сабабли ташқи кўринишидан аниқлаш имкони бўлмаган. Шу боис топилган жасад ва марҳуманинг ўғлидан қон намуналарини олиш орқали тиббий солиштирув текширувлари ўтказилган. Натижада жасад Дилафруз Чўллиевага тегишли экани тасдиқланган.
Гумондорлар бор
Мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 4 киши қўлга олинган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Kun.uz Туркияда Дилафрўз Чўллиеванинг жасади топилгани ҳақида хабар берганди. Аввалроқ эса Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимова ва Сайёра Эргашалиева ҳам қотиллик қурбонига айланганди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026