Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош меъморий мукофот - Прицкер мукофотини Смилян Радич олди
Чилилик архитекторнинг машҳур ишлари орасида шиширилган ёстиқ кўринишидаги улкан чодир ҳам бор.
2026 йилги Прицкер мукофоти - архитектура соҳасидаги асосий жаҳон мукофоти чилилик Смилян Радич Кларкка насиб этди.
«Ноаниқлик, материаллар билан тажрибалар ва маданий хотира кесишмасида бўлган ишларида Смилян Радич ишончга бўлган ҳар қандай асоссиз даъвонинг мўртлигини афзал кўради. Унинг бинолари вақтинчалик, беқарор ёки атайлаб қуриб битказилмагандек туюлади - деярли йўқ бўлиб кетиш арафасида, аммо улар тизимли, оптимистик, тинч ва қувончли бошпана бўлиб, заифликни ҳаётий тажрибанинг ажралмас шарти сифатида қабул қилади», дейилади мукофот веб-сайтидаги ҳакамлар ҳайъати баёнотида.
Смилян Радич Чили пойтахти Сантягода яшайди ва ишлайди, ўз студиясида Frágil архитектура фондига асос солган. Радич ўзининг кўплаб асарларини рафиқаси, ҳайкалтарош Марселла Корреа билан ҳамкорликда яратган. Чилилик архитекторнинг машҳур ишлари орасида шиширилган ёстиқ кўринишидаги улкан чодир ҳам бор.
Архитектура бўйича «Нобел мукофоти» деб аталадиган Прицкер мукофоти 1979 йилдан бери топширилади. Ғолиб 100 минг доллар мукофотга эга бўлади.
Мавзуга оид
08:36 / 28.05.2026
XX аср осмонўпар бинолари: архитектурадаги буюк рақобат
08:18 / 30.03.2026
Архитектурада янги тренд: матодек мавжланувчи шиша фасадлар
23:02 / 05.01.2026
2026 йилда дунё қиёфасини белгилайдиган 11 та меъморий лойиҳа
07:50 / 30.12.2025