Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаводаги ҳаракатни бошқаришга оид айрим талаблар бекор қилинди
Адлия вазирлиги томонидан фуқаро ва экспериментал авиация парвозларини тартибга солувчи авиация қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги тартибга мувофиқ, ҳаводаги ҳаракатни бошқаришга оид айрим талаблар бекор қилиниб, бир қатор эскирган нормалар чиқариб ташланди.
Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев
Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги Ўзбекистон самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига — ЎзР АҚ-91га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказган. Ҳужжат 2026 йил 6 март куни 1723-13-сон билан рўйхатга олинган.
Киритилган ўзгаришларга кўра, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция талабларига мувофиқ, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерларининг ҳар куни сменадан олдин тиббий кўрикдан ўтиши бўйича талаб бекор қилинмоқда.
Шунингдек, халқаро талаблардан келиб чиқиб ҳамда ўз аҳамиятини йўқотгани сабабли, айрим қоидалар ҳужжатдан чиқариб ташланмоқда. Жумладан, булутларнинг қуйи чегараси баландлиги белгиланган минимумдан паст бўлмаган ҳолатда ўтиш эшелонидан пасайишга рухсат бериш каби нормалар бекор қилинган.
Янги тартибга асосан, ҳаво кемалари жиҳозланишига кўра асосий ҳаво кемаси ва қайта жиҳозланган ҳаво кемаси тоифаларига ажратилиши ҳам белгиланмоқда. Бу ўзгаришлар авиация соҳасидаги қоидаларни халқаро меъёрларга янада мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:13 / 06.03.2026
Хорижий автоуловлар учун “тонировка” бўйича янги тартиб жорий этилди
14:11 / 27.02.2026
Хусусий компания Адлия вазирлигига Kia K9 машинасини нега берганди?
16:44 / 21.02.2026
Амалдорлар даромадини декларациялаш қонунини муҳокамага қўйиш Адлия вазирлигига боғлиқ эмаслиги айтилди
14:03 / 14.02.2026