Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Али Хоминаийнинг беваси тирик экани маълум қилинди
У 10 кундан буён турмуш ўртоғи билан бирга ҳалок бўлган деб ҳисобланаётганди.
Фото: Getty Images
Эрондаги Fars агентлиги 12 март куни мамлакатнинг олдинги диний раҳбари Али Хоминаийнинг рафиқаси ҳисобланган Мансура Хўжаста тирик экани ҳақида хабар тарқатди.
«Унинг ўлими тўғрисидаги дастлабки хабар хато бўлиб чиқди», – дейилади Fars хабарида.
Эрон давлат нашрлари 2 март куни Мансура Хўжаста 28 феврал куни АҚШ ва Исроил ҳарбийлари томонидан Али Хоминаийнинг қароргоҳига йўлланган авиазарба оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.
Хабарларда бу зарба оқибатида Али Хоминаийдан ташқари қизи, куёви ва набираси ҳам ҳалок бўлгани айтилган.
Эроннинг янги диний раҳбари Мужтаба Хоминаий 12 март куни миллатга қилган мурожаатда АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида рафиқаси ва синглиси ҳалок бўлганини маълум қилган. Шу билан бирга, у онасининг ўлими ҳақида гапирмаган.
Мавзуга оид
16:57
FT: АҚШ Эрон кампаниясида бир неча йилга мўлжалланган ўқ-дори захирасини сарфлаб юборди
16:28
Уруш. Трамп ғалаба эълон қилди. Наҳотки?
16:20
АҚШ Украинага тўрт йилда Patriot учун 600 та ракета берганди. Яқин Шарқда бир ҳафтада 800 та шундай ракета ишлатилди
15:03