Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХАЭА вакиллари АЭС қурилиши жараёнини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади
ХАЭА раҳбари Рафаэл Гросси ушбу миссиянинг Ўзбекистон атом дастурини амалга оширишда муҳим босқич бўлишини қайд этди.
Халқаро атом энергетикаси агентлиги (ХАЭА) мутахассислари Жиззах вилоятида АЭС қурилиши лойиҳасининг боришини ўрганади. Бу ҳақда «Ўзатом» хабар берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон ва ХАЭА ядро энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Тадбирда Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори А.Ахмедхаджаев ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди.
Асосий эътибор 2026 йил иккинчи ярмига режалаштирилган INIR (Ядровий инфратузилмани интеграциялашган ҳолда кўриб чиқиш) миссиясининг навбатдаги босқичига тайёргарлик кўришга қаратилди. Унинг доирасида ХАЭА мутахассислари Жиззах вилоятида АЭС қурилиши лойиҳасининг боришини ўрганади. Рафаэл Гросси ушбу миссиянинг Ўзбекистон атом дастурини амалга оширишда муҳим босқич бўлишини қайд этди.
Томонлар, шунингдек, лойиҳанинг амалий босқичи - мамлакатдаги биринчи АЭСнинг Жиззах вилояти Фориш туманидаги қурилиш майдончасида илк бетон қуйиш ишларини бошлаш масаласини муҳокама қилди. Гросси лойиҳанинг аҳамияти ва унинг ўзига хос жиҳати – ягона мажмуа доирасида катта ва кичик қувватли реакторларни интеграция қилиш режалаштирилаётганига эътибор қаратди.
Гросси Ўзбекистоннинг миллий ядро инфратузилмасини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатнинг атом энергетикасини халқаро стандартлар ва ХАЭА тавсияларига мувофиқ ривожлантиришга доир изчил ёндашувини ижобий баҳолади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026