Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Панжоб штатининг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида тегишли тергов-суриштирув ишларини амалга оширмоқда.
Фото: “Дунё” АА
10 март куни Ҳиндистоннинг Панжоб штати Зиракпур шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Т.М. исмли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган. Панжоб штатининг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида тегишли тергов-суриштирув ишларини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси марҳуманинг қариндошлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ҳамда уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тергов жараёни назоратга олинган.
Дипломатик ваколатхона Т.М.нинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдирди ҳамда марҳуманинг жасадини ватанга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширди.
Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон ҳудудида мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамни тезкорлик билан кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026