Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
16–18 март кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 17−19 март кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +5…+10, кундуз кунлари +13…+20 даража атрофида бўлади.
16–18 март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
17–18 март кунлари Сурхондарё вилоятида ва 18 март куни Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 19 мартда республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади.
20 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +15…+20 даража, ёмғир пайтида +13…+15 даража бўлади. Бундай ҳарорат фони март ойи ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир, дейди синоптиклар.
16–17 март кунлари республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 16–18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
19 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +17…+20 даража, 19 мартда +14…+17 даража бўлади.