Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар мамлакатда Яқин Шарқдаги уруш шароитида ракета тўсиб қолувчи воситалар тугаб бораётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бундан аввал ОАВ Исроилда тўсиб қолувчи ракеталар “жиддий даражада етишмаётгани” ҳақида хабар берган эди.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ОАВнинг Эрон билан уруш шароитида Исроилда баллистик ракеталарни тўсиб қолувчи воситалар тугаб бораётгани ҳақидаги хабарларини рад этди. Шунингдек, у яқин кунларда Ливан билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш режалари ҳақидаги маълумотни ҳам инкор қилди.
“Ҳар икки саволга жавоб — йўқ”, — деди Саар 15 март, якшанба куни Исроил шимолидаги Зарзир бадавий қишлоғига ташрифи чоғида журналистларга.
Бундан бир кун олдин АҚШнинг Semafor ахборот портали Америка амалдорларига таяниб, Исроил ҳукумати Вашингтонга баллистик ракеталарни тўсиб қолувчи воситаларнинг “танқидий” даражада танқислиги ҳақида маълум қилганини хабар берган эди.
Ўз навбатида, Исроилнинг Haaretz газетаси 14 март куни Исроил ва Ливан яқин кунларда тўғридан тўғри музокаралар ўтказиши кутилмоқда, деб ёзган. Саар бу хабарларни рад этар экан, шундай деди: “Агар Ливан ҳукумати ва Ливан армияси бирор нарсани ўзгартиришни истаса, улар Ливан ҳудудидан ‘Ҳизбуллоҳ’ томонидан амалга оширилаётган ҳужумларни тўхтатиш учун чора кўриши керак”.
Исроил ташқи сиёсат идораси раҳбари 13 март куни Эроннинг ракета ҳужумига учраган Зарзир бадавий қишлоғига ташриф буюрди. Ушбу ҳужум натижасида 58 киши яраланган эди.
АҚШ ва Исроил 28 февралдан бери Эронга ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда. Бунинг натижасида Ислом Республикасининг олий раҳбари Али Хоминаий ва Эрон раҳбариятининг бошқа аъзолари ўлдирилган. Эрон эса Исроилга, Форс кўрфазидаги бир қатор давлатларга ва минтақадаги Америка ҳарбий объектларига зарбалар билан жавоб қайтармоқда.
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 2 март куни Эрон томонида туриб урушга қўшилиб, Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилганидан сўнг, Исроил армияси ҳам Ливан жанубига ва Байрутнинг жанубий чеккаларига — ҳаракат инфратузилмаси жойлашган ҳудудларга зарбалар берди. 15 март куни Эрон қўллаб-қувватлайдиган ушбу гуруҳ Ливан жанубида Исроил армияси билан “тўғридан тўғри” тўқнашувлар бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026