Жамият | 11:05
954
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 16 март куни соат 16:30 да Лашкарбеги маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчасида қайд этилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Хабар тушганидан сўнг қутқарув экипажлари қисқа вақт ичида — соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб борган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:52 да қуршаб олиниб, 16:59 да тўлиқ ўчирилган. Шу тариқа ёнғиннинг бошқа хонадонларга тарқалишининг олди олинди.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган, уйдаги аҳоли ўз вақтида эвакуация қилингани қайд этилмоқда.

Ҳозирда мутасадди идоралар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарарни аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Мутахассислар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса электр ускуналари ва газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш зарурлигини эслатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид