Жамият | 08:53 / 18.03.2026
2336
1 дақиқада ўқилади

Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди

Жиззах вилоятида фуқарони алдаб, табиий газ ҳисоблагичи бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Шароф Рашидовтумангаз” газ таъминоти бўлими газчилари Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.И.ни алдагани аниқланди.

Маълум бўлишича, улар фуқарога гўёки хонадонидаги табиий газ ҳисоблагичи бузилганлигини айтиб, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирмасликлари эвазига 10 млн сўм талаб қилган. Шунингдек, улар муқаддам 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Тадбир давомида газчилар томонидан олинган 5 млн сўм пул маблағининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид