Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат идораларида қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади
2026 йил 1 майдан бошлаб кейинги 5 йил давомида давлат ташкилотларида қоғоз, принтер ва шунга ўхшаш жиҳозлар харажатлари ҳар йили 15 фоизга камайтириб борилади. Принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланилади. Бунда ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона қурилма ажратилади.
Ўзбекистонда қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади. Бу борада 18 март куни «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:
- ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қутилари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;
- ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.
2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:
- келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;
- принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;
- ҳар ойда 1 маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилади.
Мавзуга оид
09:07 / 20.03.2026
Ўзбекистонда январ ойида қоғоз саноатида сезиларли ўсиш кузатилди
18:03 / 29.01.2026
Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради
07:36 / 09.07.2025
Ўзбекистонда миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича устахона ташкил этилади
17:15 / 07.11.2022