Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олади
Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб янги, икки босқичли тартиб асосида тоифа олади.
Президентнинг умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фанини ўқитишни такомиллаштириш ва ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг икки босқичли янги тартиби жорий этилади. Биринчи босқичда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси тест синовлари орқали баҳоланади.
Белгиланган тартибга кўра, биринчи босқичда ўқитувчиларга мутахассислик фанидан 35 та ва касб стандартидан 5 та, жами 40 та тест саволи берилади. Ҳар бир савол 1 балл билан баҳоланиб, ушбу босқич учун максимал натижа 40 баллни ташкил этади.
Иккинчи босқичда эса Спорт вазирлиги томонидан амалий имтиҳон ўтказилади. Ушбу босқичда ўқитувчининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари 20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси эса 40 балл асосида баҳоланади. Шу тариқа амалий имтиҳон учун жами 60 балл ажратилади.
Шунингдек, қарор билан умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари, спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари ҳам тасдиқланган.
Мазкур тартиб 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб, аниқроғи 2025 йил август–декабр ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясидан жорий этила бошлаган.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026