Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FIFA кунлари учун Ўзбекистон миллий жамоасининг таркиби эълон қилинди
Фудбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақа 27–30 март кунлари ташкил этилади ва унда Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла жамоалари иштирок этади.
Фото: ЎФА
Март ойининг охирида Тошкент шаҳри FIFA Series халқаро ўртоқлик турнирига мезбонлик қилади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро маскур йиғин учун жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»).
Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов («Истиқлол», Эрон), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Англия), Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Беҳруз Каримов («Сурхон»), Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»), Фарруҳ Сайфиев («Нефтчи»).
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев («Сабаҳ», Озарбайжон), Иброҳим Ибрагимов, Достонбек Ҳамдамов, Акмал Мозговой («Пахтакор»), Алишер Одилов, Жамшид Искандеров («Нефтчи»), Отабек Шукуров («Банияс», БАА), Азизжон Ғаниев («Ал Батаэҳ», БАА), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир»), Игор Сергеев («Персеполис», Эрон), Шерзод Темиров («Эрбил», Ироқ).
Мусобақа 27-30 март кунлари ўтказилади.
27 март
15:00 Венесуэла – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони);
19:00 Ўзбекистон – Габон («Бунёдкор» стадиони).
30 март
15:00 Габон – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони);
19:00 Ўзбекистон – Венесуэла («Бунёдкор» стадиони).

Маълумот учун, FIFA Series 2026 турнирлари ўртоқлик ўйинлари ўрнини босиши назарда тутилган ва бутун дунё бўйлаб ўтказилади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларга Австралия, Озарбойжон, Индонезия, Қозоғистон, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико, Руанда ва Ўзбекистон мезбонлик қилади. Аёллар ўртасидаги мусобақалар Бразилия, Кот-д’Ивуар ва Таиландда бўлиб ўтади.
Турнирда иштирок этаётган бешта эркаклар миллий жамоаси - Австралия, Кабо-Верде, Кюрасао, Янги Зеландия ва Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади.
Мавзуга оид
21:14 / 21.11.2025
Ўзбекистонда 2026 йилда FIFA Series футбол турнири ўтказилади
19:04 / 04.11.2022
Transfermarkt Ўзбекистон футбол миллий жамоасини 24 млн еврога баҳолади
14:37 / 05.12.2018
ФИФА «Миллий» стадиони чимини янгилашга пул ажратади
22:11 / 07.11.2018