Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ёнилғига ҚҚСни деярли икки баробарга камайтиради
Испания ҳукумати Эрон билан урушнинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш учун аҳолини қўллаб-қувватлаш пакетини тайёрлади. Унга ёнилғи учун ҚҚСни пасайтириш ва углеводородларга акцизни тўхтатиб туриш киради, деб хабар бермоқда Cadena SER.
Испания ҳукумати мамлакат аҳолиси учун АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши иқтисодий оқибатларини юмшатиш мақсадида ёнилғига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни 21 фоиздан 10 фоизга туширади. Бу ҳақда 20 март, жума куни Cadena SER радиостанцияси хабар қилди.
Радиостанцияга Испания ҳукуматидан маълумот берган манбаларга кўра, мамлакат ҳокимияти углеводородларга акциз солиғини ҳам вақтинча тўхтатиб туришни режалаштирмоқда. Бу эса дизел ёнилғиси ва бензин нархини дарҳол литрига 40 евроцентга арзонлаштиради. Яна бир чора сифатида электр энергияси истеъмолига қўйилган 5 фоизлик солиқни бекор қилиш назарда тутилган. Ҳукумат ушбу чоралар пакетини 20 мартнинг ўзидаёқ эълон қилиши кутилмоқда.
Reuters агентлиги таъкидлашича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши шароитида энергия импортига кучли даражада боғлиқ бўлган Европа мамлакатлари инфляцияни жиловлаш чоралари пакетларини тайёрламоқда. 2027 йилнинг ўзида инфляция 4 фоизга етиши мумкин. Мутахассислар баҳосига кўра, Европа Марказий банки (ЕМБ) белгилаган 2 фоизлик мақсадли даражага қайтиш учун Европага йиллар талаб қилиниши мумкин.
Жумладан, Италия аллақачон ёнилғига акцизни 25 евроцентга камайтирган. Германия ҳукумати ҳам қўллаб-қувватлаш пакетини тайёрламоқда, унга нефт компаниялари учун ортиқча фойда солиғи киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
18:49 / 06.06.2026
“6 фоизлик ҚҚСга автоматик ўтилмайди” — янги солиқ тартиботига экспертлар шарҳи
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
14:11 / 03.06.2026