Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ошди
2026 йил январ ойида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 14,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 фоизга ўсди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида молиявий хизматлар бозорида барқарор ўсиш кузатилган.
Жами молиявий хизматлар таркибида асосий улуш молиявий хизматларга тўғри келиб, улар 88,4 фоизни ташкил этган. Шунингдек, суғурта хизматлари улуши 7,1 фоиз, ёрдамчи молиявий хизматлар эса 4,5 фоизни ташкил қилган.
Ушбу кўрсаткичлар мамлакатда молиявий секторнинг изчил ривожланаётгани, шунингдек, аҳоли ва бизнес субъектлари томонидан молиявий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026