Иқтисодиёт | 10:20 / 21.03.2026
999
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 71 млнга яқинлашди

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги банк пластик карталари сони 70,9 миллиондан ошди. Бу мамлакатда нақдсиз тўлов тизими жадал ривожланаётганини кўрсатади.

Фото: Kun.uz

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда республика бўйлаб жами 70 951 598 та банк картаси муомалада мавжуд.

Шу билан бирга, тўлов инфратузилмаси ҳам кенгайиб бормоқда. Жумладан, мамлакат бўйлаб 439 462 та тўлов терминали ҳамда 45 311 та банкомат ва инфокиосклар ўрнатилган.

2026 йил январ–феврал ойлари давомида тўлов терминаллари орқали амалга оширилган операциялар ҳажми 82 триллион 925 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичлар аҳоли ўртасида нақдсиз тўловлар улуши ортиб бораётгани, шунингдек, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бораётганини англатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид