Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Humo тўлов тизими банк карталаридан пул ўғирлангани ҳақидаги хабарларни рад этди
Номи очиқланмаган банклардан бирининг Humo карталаридан катта миқдорда пул ўғирлангани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.
Ижтимоий тармоқларда хакерлар мамлакат банкларидан бирининг Humo банк карталарини бузиб киришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда бир неча банк карталаридан умумий ҳисобда 57 миллиард сўм ечиб олингани ва мазкур маблағлар криптовалютага алмаштирилиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани иддао қилинади.
Миллий банклараро процессинг марказининг изоҳ беришича, ушбу хабарлар ёлғон ва Humo тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.
“ Humo тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, - дейилади расмий муносабатда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.03.2026
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 71 млнга яқинлашди
13:17 / 10.02.2026
Россия Марказий банки банк карталари бўйича ягона маълумотлар базасини яратади
16:19 / 13.01.2025
Humo тўлов тизими 65 млн долларга сотилди
15:06 / 29.11.2024