Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атади
АҚШ президенти Ҳўрмуз бўғозидаги эҳтимолий ҳарбий операцияга қўшилмагани учун алянс аъзоларини қўрқоқлар деди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари Ҳўрмуз бўғозидаги эҳтимолий ҳарбий операцияга қўшилмагани учун НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атади.
“НАТО АҚШсиз қоғоз йўлбарс ҳисобланади! Қўрқоқлар! Биз буни эслаб қоламиз!” – деб ёзди Америка етакчиси ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
“Улар ядровий Эронни тўхтатиш учун курашга қўшилишни исташмаяпти. Энди, бу кураш ҳарбий жиҳатдан улар учун сезилмас хавф билан ютиб чиқилганида нефт нархининг юқорилигидан норозилик билдиришмоқда, лекин Ҳўрмуз бўғозини очишга ёрдам беришни хоҳлашмайди. Аслида гап оддий ҳарбий манёвр ва нефт нархи юқорилигининг ягона сабаби ҳақида бормоқда. Уларга буни амалга ошириш жуда осон ва деярли хавф йўқ”, – дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.
Евроиттифоқнинг куни кеча бўлиб ўтган саммитида АҚШни Эрон билан низода ҳарбий қўллаб-қувватлаш борасида қарор қабул қилинмади. Қатнашчилар фақат Сомали соҳиллари ва Қизил денгиздаги ЕИ миссиялари учун кемалар сонини ошириш бўйича умумий чақириқ билан чекланди.
Мавзуга оид
18:11
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини эълон қилди
08:37 / 19.06.2026