Ўзбекистон | 23:25 / 22.03.2026
609
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳамда зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Nexia-2” русумли автомобил ёниб кетди.

Тошкент вилояти ФВББ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 март куни содир бўлган.

Соат 11:48 да вилоят ФВББга тумандаги Ўзгариш кўчасида “Nexia-2” русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 11:53 да етиб борган, ёнғин 11:56 да бартараф этилган.

“Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид