Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда жарликка тушиб кетган аёл қутқарилди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ФВВ қутқарувчилари 25-30 метр пастлика сирпаниб тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишди.
21 март куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти ФВБга Бойсун туманида яшовчи фуқаро уйидан 20 метр нарида жойлашган адирликка томоша қилиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тахминан 25-30 метр пастликка сирпаниб тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони жарликдан чиқариб олган ва унинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Шундан сўнг фуқаро тиббиёт ходимларига топширилган.
Хабар қилинишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.
Мавзуга оид
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
18:11 / 28.06.2026
Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди
19:23 / 26.06.2026