Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон 10 миллион риёллик банкнотни муомилага чиқарди
Эрон марказий банки 10 миллион риёллик банкнотга мурожаат қилди – бу мамлакат тарихидаги энг йирик номиналдир, дея ёзади Financial Times.

10 миллион риёл – 7 доллардан сал кўпроқ дегани.
Марказий банк янги купюра чиқаришдан мақсад «жамоатчиликнинг нақд пулга эга бўлишини таъминлаш»га қаратилгани, мамлакатда электрон тўлов тизимлари ва интернет-банкинг ҳали ҳам барқарор ишлаётганини таъкидлаган.
Financial Times’нинг қайд этишича, янги банкнот Эронда нақд пулга бўлган катта талаб фонида муомалага чиқарилган. Эронликлар электрон тўлов тизимлари ишламай қолишидан хавотирда, улар ҳисоб рақамларидан пул ечиш учун банкларда соатлаб навбатда туришмоқда. Шу билан бирга, Марказий банк кредит ташкилотларига етарли миқдорда купюралар тақдим этаётганини айтаётган бўлса-да, банклар нақд пул беришда чекловлар жорий қилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, феврал ойида, яъни уруш бошланишидан олдинроқ, Эронда инфляция йиллик ҳисобда 47,5 фоизни ташкил этаётганди.
10 миллион риёллик банкнотлар муомилага чиқарилгунича Эрондаги энг йирик купюра 5 миллион риёл бўлиб турганди. Марказий банк уни феврал ойи бошида муомилага чиқарган.
Мавзуга оид
10:43
Трамп Эронга 48 соат муҳлат берди; Теҳрон Исроилдаги ядровий марказ яқинига зарба берди
08:35
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
22:43 / 21.03.2026
«Мужтаба жумбоғи» АҚШ ва Исроилни Эроннинг ҳақиқий етакчисини излашга мажбур қилмоқда
21:39 / 21.03.2026