Жамият | 09:23
1178
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди

Куни кеча Қамчиқ довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Орадан бир кун ўтиб эса шу ҳудудда «Спарк» русумли автомобил йўлдан чиқиб кетди. Ҳар икки ҳолатда ҳам қутқарувчилар ҳайдовчиларга тезкор ёрдам кўрсатди.

Фото: ФВВ

Маълум қилинишича, куни кеча тахминан соат 11:30 лар атрофида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ён томонга ағдарилиб кетган. Ҳодиса натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар қайд этилмаган. Бироқ автомашинага ортилган юклар йўлнинг қатнов қисмига сочилиб кетган.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, ҳайдовчига ёрдам кўрсатган ва йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этган.

Бундан бир кун аввал эса тахминан шу ҳудуднинг ўзида «Спарк» русумли автомобил йўлдан чиқиб, хандаққа тушиб кетган. Ушбу ҳолатда ҳам қутқарув бўлинмалари ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид