Ўзбекистон | 18:14 / 24.03.2026
1282
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон билан чегарадаги «Сирдарё» божхона пости очилди

Божхона пости 2023 йил февралда ёпилган эди.

Фото: Божхона қўмитаси

Қозоғистон билан чегарадаги «Сирдарё» чегара божхона пости орқали енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати тикланди. Бу ҳақда 23 март куни Божхона қўмитаси хабар берди. Пост 2023 йил февралда ёпилган эди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Қозоғистоннинг «Атамекен» чегара божхона постида қурилиш ишлари якунлангани муносабати билан Сирдарё вилоятининг «Сирдарё» чегара божхона пости орқали енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати тикланган.

2023 йил 15 февралдан бошлаб, Қозоғистондаги «Атамекен» ва «Қазигурт» чегара пунктларида реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди. Бу даврда фуқароларга муқобил сифатида «Ғишткўприк», «Яллама», «Малик» ва «Оқ олтин» постларидан фойдаланиш тавсия қилинди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид