Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий қисми бир нечта давлат ҳиссасига тўғри келади.
Фото: ССВ
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тиббиёт соҳасида энг кўп хорижий корхоналар Туркияга тегишли бўлиб, уларнинг сони 27 тага етган.
Шунингдек, Хитой (21 та), Россия (18 та) ва Ҳиндистон (17 та) ҳам етакчи давлатлар қаторида қайд этилган.
Қозоғистондаги инвесторлар томонидан 11 та, Озарбойжон ва Жанубий Корея томонидан 10 тадан корхона ташкил этилган.
Қирғизистон (6 та), Бирлашган Араб Амирликлари (4 та) ва Япония (4 та) ҳам ушбу соҳада фаол иштирок этмоқда.
Қолган 12 та корхона эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистонда тиббиёт соҳасига бўлган хорижий қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026
2000 йилдан бери темирйўлда йўловчи ташиш қандай ўзгарди?
14:40 / 21.03.2026