Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
Швецияда миграция қонунчилигини бузган 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга қайтарилди. Уларнинг депортация қилиниши икки давлат ваколатли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Маълум қилинишича, мазкур фуқаролар Швеция ҳудудида бўлиш тартиб-қоидаларини бузгани сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган.
Уларни Ўзбекистонга қайтариш жараёни Швеция ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилган бўлиб, фуқаролар Тошкент шаҳрига етказилган.
Расмийларга кўра, бу каби ҳолатлар асосан хорижда қонуний мақомга эга бўлмасдан яшаш, визавий талабларни бузиш ёки белгиланган муддатдан ортиқ қолиб кетиш билан боғлиқ бўлади.
Мутахассислар хорижга чиқишдан олдин қабул қилувчи давлатнинг миграция қонунчилигини пухта ўрганиш, барча ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш зарурлигини таъкидламоқда.
Акс ҳолда депортация, қайта кириш тақиқлари ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:15 / 10.06.2026