Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
2026 йил 1 апрелдан йўл қоидабузарликлари учун жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади. Эндиликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобида инобатга олинади.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари фақат ЙҲХ ходимлари томонидан эмас, балки йўлларда ўрнатилган камералар орқали қайд этилган тақдирда ҳам жарима баллари ҳисобланади. Бу эса ҳайдовчилар масъулиятини ошириш ва қоидабузарликларни камайтиришга қаратилган.
Шу билан бирга, янги тартибга асосан жарима балларини тақсимлаш механизми ҳам жорий этилмоқда. Унга кўра, агар транспорт воситасини унинг мулкдори эмас, балки бошқа шахс ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида бошқарган бўлса, жарима баллари айнан қоидабузарликни содир этган ҳайдовчига юкланиши мумкин.
Мазкур ўзгаришлар йўлларда интизомни мустаҳкамлаш, адолатли жавобгарликни таъминлаш ва қоидабузарликлар сонини қисқартиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:07 / 08.05.2026
12 баллни “урган”лар 49 нафарга етди: ярмидан кўпи пойтахтда
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
08:30 / 02.04.2026