Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: 2026 йилда дунёдаги 50 та энг йирик иқтисодиёт
Жаҳон иқтисодиёти тузилиши асосан бир нечта давлатлар томонидан шакллантирилади. Инфографикада 2026 йил учун прогноз қилинган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичлари асосида дунёдаги 50 та энг йирик иқтисодиёт тақдим этилган.
Прогнозларга кўра, 2026 йилда жаҳон иқтисодиёти ҳажми 123,6 триллион долларга етади. Энг йирик иқтисодиёт сифатида АҚШ сақланиб қолади — унинг ЯИМ 31,8 триллион доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, биринчи бешликка Хитой, Германия, Ҳиндистон ва Япония киради. Прогнозга кўра, ушбу бешта мамлакат жаҳон ЯИМнинг 55 фоизини ташкил қилади.

Россия рейтингда 9-ўринни эгаллаб, унинг ЯИМ тахминан 2,5 триллион доллар бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўнликка шунингдек Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада ҳам кирган.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) — бу муайян даврда мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган барча якуний товарлар ва хизматларнинг умумий бозор қиймати ҳисобланади. У давлат иқтисодиёти ҳажмини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
22:24 / 12.02.2026
Президент ҳузурида Андижон вилоятидаги ислоҳотлар натижаси ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
21:34 / 10.02.2026