Жаҳон | 23:13 / 28.03.2026
2719
1 дақиқада ўқилади

АҚШ десантлари Яқин Шарққа етиб келди

Гуруҳ таркибидан 3500га яқин денгизчи ва денгиз пиёдалари ҳамда транспорт ва қирувчи самолётлар, десант воситалари ва бошқа техникалар ўрин олган.

Фото: U.S. Central Command

Tripoli десант кемасида 3,5 минг нафарга яқин Америка денгизчилари ва денгиз пиёда қўшинлари Яқин Шарққа етиб келди, деб хабар берди АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати.

Маълумот берилишича, кема Tripoli десант гуруҳининг яловбардори ҳисобланади.

«Гуруҳ таркибига 3500га яқин денгизчи ва денгиз пиёдалари ҳамда транспорт ва қирувчи самолётлар, десант воситалари ва бошқа техникалар киради», — дейилади хабарда.

26 март куни The Wall Street Journal конгрессдаги манбаларига таяниб «яқин вақт ичида» АҚШнинг Эронга қарши қуруқликдаги операцияси бошланиши ҳақида хабар берганди. 

Газетанинг ёзишича, АҚШ денгиз пиёдаларидан Эроннинг жанубий соҳилидаги бир ёки бир нечта оролни эгаллашда фойдаланиши мумкин. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид