Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги аниқланди
Кўчириб ўтқазилган дарахтларнинг 107 тупи қуриб қолган ва табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Фото: Kun.uz
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясига келиб тушган мурожаат асосида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Абу Али ибн Сино кўчаси ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида ёпиқ коллектор ҳудудида 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги ва уларнинг 107 тупи қуриб қолганлиги аниқланди.
Таъкидланишича, бу дарахтлар юзасидан Тошкент шаҳар экология бош бошқармасига мурожаат қилинган ва бошқарма томонидан рад жавоби берилган. Аммо дарахтлар ноқонуний тарзда кўчириб ўтқазилган.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
16:10 / 11.03.2026
“Дарахтларни асраш учун чорваларимгача сотдим” – водийда боғбонлар совуқдан қандай ҳимояланмоқда?
19:24 / 08.03.2026
"Янги дарахт — янги нафас" республика экочемпионати ўтказилади
14:46 / 06.03.2026
Оҳангаронда 100 дан ортиқ дарахт ва буталар ноқонуний кесиб ташланди
10:00 / 05.03.2026