Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
Улар Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.
Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консуллиги хабар қилди.
Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.
Улар Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қабул қилиниб, суд олдида жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилган.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Ушбу йўналишда жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.
“Ҳозирги кунда ҳам мамлакатимиз ҳудудида турли жиноятлар содир этиб, Туркия ҳудудида яшириниб юрган бошқа шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тегишли тезкор-қидирув ҳамда ҳуқуқий чоралар давом эттирилмоқда”, дейилади консуллик хабарида.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026